«янгийўл тумани» тегли мақолалар


Янгийўл туманида эр-хотин ис газидан вафот этди
4 март 2024, 12:19

Янгийўл туманида эр-хотин ис газидан вафот этди

3 март куни эрталаб Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи эркак ва унинг турмуш ўртоғи ўз хонадони ётоқхонасида ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга кадар текширув кетмоқда.

Тошкент вилоятида йигитни ўлдириб, машинасини ёқиб юборишда гумонланган шахс ушланди
10 октябр 2023, 10:13

Тошкент вилоятида йигитни ўлдириб, машинасини ёқиб юборишда гумонланган шахс ушланди

Янгийўл туманида 25 ёшли такси ҳайдовчисини ўлдириб, машинасини ёқиб юборишда гумонланган шахс ушланди. Воқеага улар ўртасидаги пул қарзи сабаб бўлгани аниқланди.

Тошкент вилоятида тўй кортежи аъзолари 10 кунга қамалди
5 октябр 2023, 19:07

Тошкент вилоятида тўй кортежи аъзолари 10 кунга қамалди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида тўй кортежининг икки иштирокчиси 10 суткага ҳибсга олинди. Машиналарни бошқараётган ёшлар тўй маросимига кетаётган йўлда рулни қўйиб юбориб, салондан тўлиқ чиқиб олишган.

Тошкент вилоятида таксичи ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди
4 октябр 2023, 18:39

Тошкент вилоятида таксичи ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган 24 ёшли йигит ўлдирилган, машинаси эса ёқиб юборилган. Ижтимоий тармоқларда йўлда ёнаётган машина видеоси пайдо бўлди.

«Янгийўл тумани ғалладан бўшаган ерларни ёқиш бўйича „чемпион“ бўлди» — Зойир Мирзаев
18 август 2023, 09:19

«Янгийўл тумани ғалладан бўшаган ерларни ёқиш бўйича „чемпион“ бўлди» — Зойир Мирзаев

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Янгийўл тумани ғалладан бўшаган 171 гектар ерни ёқиб, «чемпион» бўлганини таъкидлади. Аввалроқ Тошкентда бир неча бор тутун ва кучли куйинди ҳиди сезилганди, бироқ расмийлар ҳаво сифати ёмонлашгани бўйича бирор изоҳ бермаган.

Янгийўл туманига ҳоким тайинланди
17 август 2023, 17:34

Янгийўл туманига ҳоким тайинланди

Нурафшон шаҳри камбағалликни қисқартириш бўлими раҳбари вазифасида ишлаб келган Одилжон Атауллаев Янгийўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Шунингдек, туман ҳокимининг биринчи ўрирнбосари «лавозимига лойиқ эмас» деб топилиб, вазифасидан озод қилиниши айтилди.

Янгийўлда уруш фахрийси бюстига ноўрин ҳаракатлар қилган ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилди
29 май 2023, 19:14

Янгийўлда уруш фахрийси бюстига ноўрин ҳаракатлар қилган ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилди

Янгийўл туманида 3 нафар 6-синф ўқувчиси «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотираси»га ўрнатилган бюстлардан бирига нисбатан ноўрин ҳаракатлар қилиб, сўкинган ва ҳолат видеосини ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Уларнинг ота-оналари жаримага тортилди.

Аграр университетнинг 21 ёшли талабаси вафот этди
13 апрель 2023, 17:15

Аграр университетнинг 21 ёшли талабаси вафот этди

Янгийўл шаҳридаги спорт клубида Аграр университетнинг 21 ёшли талабаси соғлиғи ёмонлашиб қолгани оқибатида вафот этди. Унинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгийўлда цех учун ажратилган ерни ноқонуний сотишда гумонланган фуқарога жиноят иши очилди
26 сентябрь 2022, 17:04

Янгийўлда цех учун ажратилган ерни ноқонуний сотишда гумонланган фуқарога жиноят иши очилди

Янгийўл тумани ҳокимлиги фуқарога «Ёшлар меҳнат гузари ишлаб чиқариш цехлари» мажмуасини қуриш учун 2 гектар ер берган. Бошқа фуқаро шериклари билан унинг 1 гектарини $400 мингга сотиб олишга келишиб, 30 минг долларини олаётган вақтларида ушланган. Ҳозир ҳолат бўйча жиноят иши очилди.

Тошкент вилоятида фуқаро 40 сотих ерни $29 мингга сотишга уринганликда айбланмоқда
7 июн 2022, 11:07

Тошкент вилоятида фуқаро 40 сотих ерни $29 мингга сотишга уринганликда айбланмоқда

Янгийўл туманида фуқаро Кадастр агентлигида ишловчи танишлари орқали 40 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро номига ноқонуний тарзда расмийлаштириб беришга уринганликда айбланмоқда. Гумонланувчи бунинг эвазига келишилган 29 минг доллардан 10 минг долларини олганда ушланди.

«Муродбой иши» бўйича суд залида юз берган тартибсизлик юзасидан ИИВ изоҳ берди
26 май 2021, 17:12

«Муродбой иши» бўйича суд залида юз берган тартибсизлик юзасидан ИИВ изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда ЖИБ Янгийўл шаҳар суди мажлислар залида судланувчилар қўлларини кесиб, тартибсизликни юзага келтиргани акс этган видео тарқалди. ИИВ маҳбуслар лезвия бўлаклари билан ўзларига тан жароҳати етказгани, ноўрин талабларни қўйиб, ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаганини маълум қилди. Вилоят ИИББ эса воқеанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганмоқда.

Тошкент ва Янгийўлда $20 минг ҳамда 148 млн сўмга ноқонуний тарзда дори сотаётганлар ушланди
12 март 2021, 18:08

Тошкент ва Янгийўлда $20 минг ҳамда 148 млн сўмга ноқонуний тарзда дори сотаётганлар ушланди

Тошкент ва Янгийўл туманларида $20 минг ва қарийб 149 млн сўмга ноқонуний тарзда дори сотаётганлар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг